Мактаб шаҳодатнома ва аттестатлари уч тилда берилади

9- ва 11-синф битирувчиларига бериладиган шаҳодатнома ва аттестатларнинг ҳамда имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари битирувчиларига бериладиган сертификатнинг янги намунаси берилади, деб ёзмоқда minbar.uz.

- Шаҳодатнома ва аттестатга битирувчининг фамилияси, исми, битирган мактаби, ўқиган фанлари бўйича ўзлаштирган баҳолари бундан буён компьютерда уч тилда (ўзбек, рус, инглиз) ёзилиб, махсус принтерда чоп этилади. Авваллари бу хужжатлар қўлда фақат ўзбек тилида ёзилган.

- Мактаб битирувчиларига шаҳодатнома ва аттестат беришда электрон тизим жорий этилади.

- Электрон тизимга битирувчилар ҳақидаги маълумот ва баҳолар киритиб борилади.

- Махсус муҳофазаланган қоғозда чоп этиладиган шаҳодатнома ва аттестатнинг орқа қисмида QR-код жойлаштирилади. Ўша код орқали битирувчи ҳақида умумий базадан маълумот олиш мумкин.

- Илк маротаба хусусий мактаб битирувчиларига ҳам давлат намунасидаги шаҳодатнома ва аттестатлар берилади.

-Дубликат шаҳодатнома ва аттестат олиш соддалаштирилиши кўзда тутилган.