Мактабларда “Бағрикенглик фестивали” ўтказилмоқда

Самарқанд вилоятининг барча мактабларида “Бағрикенглик фестивали” доирасида маънавий-маърифий тадбирлар, турли кўрик-танловлар бўлиб ўтмоқда.
Кўп миллатли юртимизда миллатлараро тотувлик, жинси, ирқи, ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар, ўқувчи-ёшлар ўртасида бағрикенгликни кенг тарғиб этиш, юртимиз равнақи, порлоқ келажагимизни биргаликда яратишни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилаётган мазкур тадбирлар уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.
5-11-синф ўқувчилари ўртасидаги расмлар ва иншолар танлови, миллий либослар кўргазмаси “Бағрикенглик фестивали”ни юқори савияда ўтишини таъминламоқда.
Ушбу тадбирлар доирасида Самарқанд шаҳридаги 73-умумтаълим мактабининг ўқувчи ва ўқитувчилари турли миллатга мансуб, ногиронлиги бўлган фуқаролар хонадонида ҳам бўлишди. 51-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида эса ўқувчилар ўртасида қизиқарли танловлар ташкил этилиб, ғолиблар тақдирланди.
Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.