Мамлакатимиз тарихида бола ҳуқуқларига оид биринчи қонун
Ўзбекистон Республикасининг “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонуни қабул қилинганига 11 йилдан ошиқ вақт ўтди. Мазкур қонун Ўзбекистоннинг ҳуқуқий тарихида бола ҳуқуқларига оид биринчи ва тарихий қонун бўлса-да, юртимизда бола ҳуқуқини ҳимоя қилиш асрлар давомида бизга мерос бўлиб келган. Ўзбек халқи болани эъзозлаб, унга аввало, инсон сифатида муомалада бўлган, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурмат қилиб ҳимоя қилган. Шу боис ҳам миллий қадриятларимизга таяниб ёзилган Бош Қомусимизда бу масалага алоҳида эътибор берилиб, вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари давлат ҳимоясида эканлиги аниқ белгилаб қўйилди. Бундан ташқари, давлатимиз мустақилликка эришганидан сўнг ратификация қилинган дастлабки халқаро ҳуқуқий ҳужжатлардан бири ҳам Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция эди. Бунда Ўзбекистон бола ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашга доир қатор мажбуриятларни ўз зиммасига олди.
Фахриддин Парманов,
Жомбой туман адлия бўлими бошлиғи.