Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Марказий банк Самарқанд вилояти бош бошқармасига бошлиқ тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки буйруғига асосан Aзимов Отабек Исламович Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Самарқанд вилояти бош бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Тайинловга қадар О.Aзимов Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида тижорат банклари фаолиятини мониторинг қилиш департаменти директори ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

О.Aзимов 1978 йил Каттақўрғон туманида туғилган. 1999 йил Самарқанд кооператив институтини, 2002 йил Тошкент Давлат иқтисодиёт Университетини тамомлаган.