"Марказий Осиёнинг “янги жавоҳири”: BBC Самарқанд ҳақида мақола чоп этди

Буюк Британиянинг етакчи оммавий ахборот воситаси – BBC Самарқандни Марказий Осиёнинг “янги жавоҳири” деб эътироф этди.

Нашр журналисти ўз мақоласида Самарқанд ҳақидаги ўз таассуротларини баён қилиб, унда янгидан барпо этилган “Silk Road Samarkand” мажмуаси ҳам тилга олинган.

“Silk Road Samarkand” туризм мажмуаси – Амир Темур орзу қилгани каби улуғвордир. Саккизта осмонўпар замонавий, ҳашаматли меҳмонхоналар ва соғломлаштириш марказлари бинолари, бир қатор чемпионларни тарбиялаган эшкак эшиш спортида фойдаланилган кенг канал атрофида тўпланган”, дейилади мақолада.

Шунингдек, шаҳарнинг Шоҳи Зинда каби тарихий бинолари, бозорлар ва замонавийликка уйғун машҳур сайёҳлик марказлари ҳақида сўз юритилади.

BBC мухбири мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларни ҳам қайд этиб ўтган. Мақолада у суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, иқтисодиётни либераллаштириш ҳамда очиқлик ва бағрикенглик сиёсати билан янги Ўзбекистоннинг барпо этилаётганлигини қайд этган.

“Бир пайтлар миллионлаб ўзбекларни (жумладан, болаларни) далага пахта теримига мажбурлаган мажбурий меҳнатга тўлиқ барҳам берилган”, дейилади мақолада.

Мақола билан ушбу ҳаволада тўлиқ танишиб чиқишингиз мумкин.