Марказий разведка бошқармаси (МРУ) Европани қандай сотиб олганди?
Вашингтон Европача ғурурга эсанкиратувчи зарба берди. АҚШда Европа Иттифоқини тузиш бўйича МРУ - Марказий разведка бошқармаси олиб борган махфий операцияларни батафсил баён қилинган ҳукумат ҳужжатлари ошкор қилишда ЕИ асосчиларидан бири, француз сиёсатчиси Робер Шуман сотқин – Америка айғоқчиси бўлиб чиқди. Иттифоқ тузиш “қаҳрамонона ибрати” учун Ватиканда уни авлиё деб ҳисоблашмоқчи ҳам бўлишганди.
Христиан демократик партиясидан бўлғуси Франция ташқи ишлар вазири Шуман 1950 йилда яқингинада душман бўлишган Франция ва Германия ўртасида иқтисодий иттифоқ тузиш режасини тақдим этади. Шу тариқа Европа Иттифоқига асос солинган “Шуман демократияси” пайдо бўлади. Аммо ушбу декларацияни собиқ АҚШ давлат котиби Дин Ачесан махсус хизмат маҳкамалари раҳбарлари билан ўтказилган йиғилишда илгари сурган.
Ягона Европа шу тариқа Вашингтонда “туғилган” Америка разведкаси “Европа лойиҳаси”ни тўғридан-тўғри молиявий қўллаб-қувватлаган. АҚШнинг Европа жиловини ўз қўлига олишдан мақсад кўҳна қитъани сиёсий-иқтисодий жиҳатдан ўзига қарам қилиш, урушдан кейин жуда оммалашиб кетган коммунистлар ва бошқа “қулоқсиз” партиялар вакилларини сайловларда ғолиб чиқиб ҳукуматлар тепасига келишининг олдини олиш эди. МРУ йўриқномаларидан бирида Европа парламентини тузишга ҳар қандай йўл билан даъват этиш кўрсатилган. Унда МРУнинг олдинги ўзаги Стратегик хизмат бошқармаси бошлиғи генерал Уильям Донован имзоси турибди.
АҚШда ягона Европа учун Америка қўмитаси тузилди. Унинг ихтиёрига “Етакка юрмайдиган” сиёсатчиларни сотиб олиш, қўрқитиш, ҳокимиятдан ағдариш учун катта маблағ ажратилди. “Америкаликлар Европанинг бирлашган штатлари учун” ташкилоти ишлай бошлади. У орқали Европа сиёсатчиларининг қўлига тутқазиладиган катта пул ҳаракатга келди. Урушдан кейин Европа штатлари Федерал бирлашмасини Черчиль бошқаради, деган ғоялар пайдо бўлди. Аммо у бу таклифни рад этди ва “Мен Буюк Британия Европа штатларининг бир қисми бўлишини истамайман”, деди. Лондон 1973 йилдагина ўзига бир қатор имтиёзлар берилиши шарти билангина ЕИга қўшилди.
Европа Иттифоқи ҳамиша Американинг манфаатларига буйсундирилган муҳим лойиҳа бўлиб келди. Шунинг учун ҳам АҚШ сиёсий элитаси Европани бошқариш схемасидан воз кечишга қарор қилган Трампга ташландилар. Барак Обама даврида турли даражадаги Европа амалдорлари “гаҳ” деса Америка қўлига қўнадиган сиёсатчиларга айланган, уларнинг фаолияти, ОАВ АҚШ сиёсатини ўтказувчи ялтоқларга айланганди. Эҳтимол, Трамп Европани ўз ҳолига қўйиш ғояси билан АҚШ корчалон сиёсатчиларнинг дунёга ҳукмдор бўлиш сиёсатига тиш қайраганини англамагандир.
“Мир новостей” (2021 й, 16-сон) ҳафтаномасидан Т.Шомуродов тайёрлади.