Марказий сайлов комиссияси йиғилишида Самарқандда сайловга тайёргарлик бўйича ахборот эшитилди

Бугун Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Унда cайловчиларнинг муддатидан олдин овоз беришини ташкил этиш, Президенти сайловини ўтказиш даврида жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, сайловга тайёргарлик кўриш даврида Марказий сайлов комиссиясига келиб тушган мурожаатлар тўғрисида маълумот берилди.

Шунингдек, Президент сайловида халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчилар ва ОАВ вакилларини аккредитациядан ўтказиш, сайловга тайёргарлик кўриш юзасидан айрим округ сайлов комиссиялари раисларининг ахбороти эшитилди.

Хусусан,  7-Самарқанд округ сайлов комиссияси раиси Хўжақул Муҳаммадиев округ ҳудудида сайловга тайёргарлик жараёнлари ҳақида маълумот берди.

7-Самарқанд округ сайлов комиссияси матбуот маркази.