Машҳур тиш пастаси даромадини оширган ва 100 минг долларга тушган учта сўз
- 07.01.2024 16:33
- 294
- Хориж
Тахминан 50 йил олдин бир киши тиш пастаси ишлаб чиқарувчисига компания даромадини деярли ҳеч қандай харажатсиз 40 фоизга ошириш таклифи билан мурожаат қилади ва бу сирли маслаҳат учун 100 минг доллар талаб қилади.
Катта маблағ тўламоқчи бўлмаган ташкилот раҳбарияти ўз мутахассисларини жалб қилади. Улар ўша одам билган сирни топишлари керак эди. Бироқ, улар ҳеч нарса топа олмагач, ишлаб чиқарувчи чекни имзолашга мажбур бўлди. Бунга жавобан эса учта сўз ёзилган қоғозни олди: "Тешикчани каттароқ қилинг".
Компания дарҳол тиш пастаси елим идиш тешиги диаметрини беш миллиметрдан олти миллиметрга оширади ва сотувлар 40 фоизга ошади. Чунки тиш пастаси тезроқ тугай бошлайди-да.
Теглар:
Ўқинг қизиқ
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Байроқ сўзи қандай пайдо бўлган?
- Кеча, 21:29
- Ўзбекистон
Аллергик ринит қандай касаллик?
- Кеча, 11:32
- Саломатлик