Машина бошқариш учун яқин қариндошлар ўртасида ишончнома бериш бекор қилиниши кутилмоқда
- 22.07.2019 12:22
- 1355
- Қонун ва ҳужжатлар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида «Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.
Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев ўз Telegram каналида маълум қилишича, лойиҳада 2019 йил 1 октябрдан яқин қариндошлар ўртасида транспорт воситасидан фойдаланишда нотариал тасдиқланиши шарт бўлган ишончноманинг бекор қилиниши белгиланган.
Агар ушбу фармон лойиҳаси расман имзоланадиган бўлса, 2019 йил 1 октябрдан бошлаб машина ҳайдаш учун яқин қариндошларни (ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар) суғурта полисида кўрсатишнинг ўзи кифоя бўлади, нотариусдан ишончнома олиш шарт бўлмайди. Муҳокама 4 августга қадар давом этади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Арвоҳлар ўчими, тасодифми?
- 06/06, 18:19
- Ўқинг, қизиқ!
Нурободда туризм қишлоқлари ташкил этиляпти
- 05/06, 22:28
- Самарқанд
Етимнинг ҳақи
- 05/06, 20:05
- Мутолаа