Меҳнат мигрантларининг 378 минг долларлик иш ҳақи ундирилди
- 12.10.2020 18:55
- 71
- Ўзбекистон
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг чет элдаги ваколатхоналари аралашуви билан жорий йилнинг 9 ойи давомида ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг 378 минг АҚШ доллари ҳажмидаги иш ҳақлари хорижий иш берувчилардан ундириб берилди.
Бу иш ҳақининг 148,4 минг доллари Жанубий Кореяда, 229,2 доллари Россия Федерациясида ишлаётган ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари ҳиссасига тўғри келади.
Шунингдек, жорий йилнинг ўтган даврида хорижда юрган 50 минг нафарга яқин фуқароларга турли кўринишда ҳуқуқий, моддий ва ижтимоий ёрдамлар кўрсатилди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Самарқанд вилояти филиали
Теглар:
меҳнат мигрантлари
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа