Меҳр нури ёғар доим кўзингиздан, устозлар!
- 28.09.2018 09:16
- 3645
- Мутолаа
Чин инсонлик китобига бахту ҳикмат битибсиз,
Одоб ила билим олдим сўзингиздан, устозлар.
Қалбингизнинг йўқ ғубори, меҳрибонсиз шунчалар,
Қуёш олсин ҳароратин юзингиздан, устозлар.
Фан боғининг боғбонисиз, чароғбонсиз кўнгилга,
Минг эҳтиром ўғлингиздан, қизингиздан, устозлар.
Жой олдингиз бир умрга шогирд юрак тўридан,
Мўмин ҳаёт дарсин ўқир ўзингиздан, устозлар.
Пўлат МЎМИН,
Ўзбекистон халқ шоири.