Месси "Барселона"ни хонавайрон қиляпти. Қандай қилиб?
Испанияда даҳшатли жанжал рўй берди. Маҳаллий “El Mundo” газетаси Лео Мессининг “Барселона” билан тузган контракти нусхасини эълон қилди, деб ёзади “Мир новостей” (2021 й. 6-сон) ҳафтаномаси.
Аниқланишича, аргентиналик чарм тўп устаси тўрт йил ичида 555,2 миллион евро ишлаб олиши мумкин.
Бу профессионал спорт тарихида энг йирик шартномадир. 30 саҳифадан иборат шартномада “Барселона” Мессига мавсумда бонуслар ҳам қўшилган ҳолда 138 миллион евро тўлаш мажбуриятини олган. Бунинг устига яна 115 225 000 евро бонус, ҳайрихоҳлиги учун 77 929 955 евро бонус имзолаш кўзда тутилган.
Тасаввур қиляпсизми? Ёзда Месси “Барселона”дан кетмоқчи эканлиги ҳақида мавсум охиридан олдин клуб президенти Жозеп Бартомени огоҳлантирилган эди. Нима бўлди? Лео кетмаслиги, Испанияда қолиши учун 78 миллион евро беришди. Бундай бонус ўйинчини клубда қолиши, бошқа жамоаларга ўтиши ҳақида ҳар қандай фикрдан воз кечишга ундайди, албатта.
Ҳозирча Месси “Барселона” билан янги шартнома имзолагани йўқ. У бу ҳақда клуб президенти сайловидан кейин ўйлаб кўрмоқчи. Хўш, Месси газета хабарига қандай муносабат билдирди? У дарҳол “El Mundo” билан судлашишини маълум қилди. Афтидан у Испанияда ишлаб топаётган пулини жарима ҳисобига тўлдирмоқчи. Аргентиналик футболчининг адвокати газетачиларга қарши иш очиш, унинг мижозининг шартномаси ошкор бўлишига йўл қўйган клуб ходимларини жавобгарликка тортиш тараддудини кўрмоқда.
Лео фош этилганидан бир неча кун илгари ўша газета “El Mundo” “Барселона” банкротга учраши мумкинлигини хабар қилганди. Газета маълумотларига кўра, клубни 1 миллиард 173 миллион евро қарзи мавжуд. Бунинг устига унинг 730 миллион евросини клуб қисқа муддатда тўлаши лозим.
Бундан ташқари, клуб даромадининг 74 фоизини иш ҳақига тўламоқда. Бу эса Ла Лигада белгиланган 70 фоиздан ошади. Испан клуби қарзларининг ярмини Мессига тўланган маблағ ташкил қилади. Соддароқ қилиб ҳисобланганда, “Барселона”да арзанда Месси бир йилда 139 миллион ёки бир кунда 381 минг ёки бир соат 15,875 ёки бир дақиқада 265 ёки бир секундда 4 евро ҳақ олади.
“Барселона” футбол клуби президентлигига сайлов 7 март куни бўлиб ўтади. Махфий материалларни “El Mundo”да ошкор этилиши афтидан клуб бошлиғи лавозимига номзодлардан бирининг қора ишидир. Нима бўлганида ҳам бир нарса аниқ. “Барселона” иқтисодий тангликдан чиқиб, келажакда яна азалий шуҳратини тиклайди, аммо бу Мессисиз янги давр бўлади.
Т.Шомуродов тайёрлади.