МИБ: Масофавий бўлим қай тартибда ишлайди?
Бюронинг Самарқанд туманлараро ихтисослаштирилган бўлим ходимлари томонидан ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида, янгича ёндашув асосида фаолият ташкил этилган.
Бўлимда ижро ҳужжатларининг соддалаштирилган тарзда ижросини таъминлаш, маъмурий жарималар, солиқ қарзи ва давлат божини ундириш бўйича ундирув қарздорнинг яшаш жойи ёки мол-мулки турган жойга бормаган ҳолда ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш йўли билан масофадан туриб амалга оширилади.
Шунингдек, тўловларни қарздор фуқароларга бўлим томонидан юборилган хабарномада кўрсатилган "ID" рақамларига электрон тўлов тизимлари орқали масофадан тўловларни амалга ошириш имкониятлари яратилган.
Бўлимда фаолият олиб бораётган ҳар бир давлат ижрочиси қарздорга "Cаll-center" орқали боғланиб, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириб бормоқда.
Соддалаштирилган ижро ҳаракатларини амалга ошириш жараёнида иш юритувда мавжуд бўлган ҳужжатлардан биринчи чоракда 114 минг 723 та 81 млрд. 329 млн. сўмлик ижро ишлар келиб тушган бўлиб шулардан 55 минг 477 та ижро ишлари амалда ижроси таъминланган.
Жорий этилган янги тартибга кўра, жиноий зарар, давлат божи, жиноий ва маъмурий жарималар ҳамда давлат фойдасига бошқа турдаги ундирувлардан “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларни қўллаб-қувватлаш жамғармаларига 20 миллиард 634 миллион сўм ўтказилди, дея хабар бермоқда Бюронинг Самарқанд туманлараро бўлими давлат ижрочиси Бекзод Ёрбеков.