МИБ Пайариқ туман Давлат солиқ инспекциясига 437 миллиондан ортиқ солиқ қарздорлигини ундириб берди

Пайариқ туманлараро иқтисодий судининг қарздор “5-SONLI” масъулияти чекланган жамиятидан ундирувчи Пайариқ туман Давлат солиқ инспекцияси фойдасига 437 миллион 842 минг сўм солиқ қарзини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Пайариқ туман бўлими ижро иш юритувига келиб тушган. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси Пайариқ туман бўлими хабар бермоқда.

Шу куннинг ўзида ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхалари томонларга юборилган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор “5-SONLI” масъулияти чекланган жамиятининг банк ҳисоб-рақамларининг чиқим қисмига банд солинган.

Қарздор “5-SONLI” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган мол-мулкларни аниқлаш мақсадида мутасадди идораларга сўров хатлари юборилган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли 2 дона “Labo” русумли ва «Сobalt» русумли машиналар хатланган. Шундан сўнг машиналаридан ажралиб қолишни истамаган “5-SONLI” МЧЖ раҳбари Пайариқ туман Давлат солиқ инспекцияси фойдасига 437 миллион 842 минг сўм солиқ қарздорлигини тўлаб берди.