Миграция агентлиги Қозоғистон ва Россиядаги ўзбекларни огоҳлантирди
- 10.01.2023 15:26
- 248
- Хориж

Ташқи меҳнат миграцияси Россия ва Қозоғистон ҳудудларида об-ҳавонинг кескин совуши оқибатида йўлларда ҳаракатланиш билан боғлиқ қатор ноқулайликлар юзага келиши сабаб мазкур давлатларда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини огоҳлантирди.
Маълум қилинишича, ушбу давлатларда яқин ҳафталар давомида совуқ ҳаво ҳарорати сақланиб туради. Шу муносабат билан, агентлик ўша ерда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан йўлларда ҳаракатланишда барча хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишни, зарурат бўлмаганда, узоқ масофали йўлларда транспорт воситаларида ҳаракатланмасликни сўраган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Жанубий Корея мактабларда телефондан фойдаланишни тақиқлади
- 42 дақиқа аввал
- Хориж
Бўлар экан-ку!
- 49 дақиқа аввал
- Мутолаа
100 йиллик “Гулистон”
- Кеча, 17:46
- Самарқанд
2025 йилнинг энг кучли паспортлари
- Кеча, 11:45
- Хориж