Мигрантларга қайси туманда қанча квартира қурилаяпти?
Қуйидаги инфографика орқали бу уйлардан харид қилиш тартибини билиб олишингиз мумкин.
Жорий йилда уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига кўп квартирали уйлардан Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳарлари, Оқдарё, Самарқанд, Пахтачи ва Ургут туманларида хонадон ажратиш белгиланмаган.
Аслида вилоятимиз бўйича имтиёзли шартларда 474 хонадон учун мўлжалланган 20 га яқин кўп қаватли уй қурилиши мўлжалланмоқда.
Бунда 10 туманда хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ватандошларимиз учун 4 тадан 9 тагача квартиралар ажратилади. Чет давлатларда ишлаётган ҳамюртларимиз учун учун энг кўп квартира Пайариқ туманида “Янги ҳаёт” массивида қурилаётган кўп қаватли уйлардан ажратилган. Бу ерда 9 нафар мигрантлар уй-жой билан таъминланади.
Шунингдек, Паст Дарғом, Жомбой, Нарпай, Иштихон ва Каттақўрғон туманларида қурилаётган кўп қаватли уйлардан мигрантлар учун 8 тадан квартира ажратилади. Булунғур, Нуробод ва Қўшработ туманларида эса 4 нафардан мигрантларга уйли бўлиш имконияти мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантлари учун ипотека кредитларини ажратиш бўйича имтиёзли давр — 1 йил белгиланган.
Кредитдан фойдаланишнинг биринчи 5 йили давомида ҳар йили фоиз ставкасини қатъий белгиланган 7 фоиздан қайта молиялаштириш ставкаси даражасигача бир меъёрда ошиб борадиган ставкада ва кейинги даврда қайта молиялаштириш ставкасида белгиланади.