Мигрантларга салкам 973 минг АҚШ доллари миқдоридаги тўланмаган иш ҳақлари ундирилди
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган 8 минг 448 нафар меҳнат мигрантига ҳуқуқий ёрдам, 289 минг 326 нафарига маслаҳат хизматлари, 6 минг 279 нафарига ижтимоий ёрдам, 12 минг 038 нафарига моддий ёрдам кўрсатилди.
➖ 7 минг 034 нафар меҳнат мигрантига бир марталик моддий ёрдам ажратилди.
➖ 311 нафар меҳнат мигранти вақтинча хостелга жойлаштирилди.
➖ Хорижда вафот этган 478 нафар фуқаро жасади олиб келинди.
➖ 317 нафар хорижда қийин аҳволда қолган фуқаролар қайтарилди.
➖ Оғир тан жароҳати олган 12 нафар меҳнат мигрантининг тиббий хизмат харажатлари қоплаб берилди.
➖ Меҳнат мигрантларининг иш берувчилар томонидан тўланмай турган қарийб 972,9 минг АҚШ доллари миқдоридаги иш ҳақи ва пуллик компенсациялари ундириб берилди.