Микротўлқинли печлар қандай пайдо бўлган?
Иккинчи жаҳон уруши пайтида кўпгина уй бекалари микротўлқинли печларнинг ўша пайтдаги юқори баҳосига қарамай, ушбу ошхона жиҳозини сотиб олиш учун бор жамғармаларидан воз кечишга тайёр эдилар. Хўш, бу технология мўъжизаси қандай ихтиро қилинган эди?
Машҳур америкалик муҳандис ва тадқиқотчи Перси Спенсер тасодифан бу ажойиб қурилманинг ихтирочисига айланди. Перси уруш тугашидан бироз олдин 1945 йилда, радиолокацион радарлар майдонида сигнал сифатини ошириш мақсадида тажриба ўтказаётган эди. Бир пайт муҳандис ишлаётган радиосигналнинг нур тарқатувчиси тўғридан-тўғри стол устида ётган шоколадни эритиб юборганини аниқлади. Ушбу воқеадан илҳомланган Перси дарҳол электромагнит нурланиши орқали озиқ-овқатни иситиш имкониятини ўрганишга киришди.
Тез орада у оғирлиги 400 килограммдан сал кўпроқ бўлган биринчи микротўлқинли печни яратди. Персининг мўлжали бўйича қурилма фақат ресторанларда, самолётларда ва кемаларда ишлатилиши керак эди.