Миллиардер космосда бўлдими?
Британиялик миллиардер Ричард Брэнсон унинг компанияси Virgin Galactic яратган ракета-планда космос чегарасига парвоз қилди.
Аппарат Американинг Нью-Мексика штатидан элтувчи самолёт ёрдамида осмонга кўтарилди. Сўнгра ундан ажралиб, 8,8 километр баландликка кўтарилиш учун ўз двигателини ишга туширди. Шундан сўнг экипаж (кемада 70 ёшли Брэнсондан ташқари унинг уч ҳамкасби ва икки учувчи ҳам бор эди) Ерни баланддан томоша қилиб, вазнсизлик ҳолатини ҳис этиб кўришди. Бу 3 дақиқа давом этди, сўнгра ракета–план Ерга қайтди.
2022 йилдан бошлаб Брэнсон компанияси кемада тижорий рейсларни сотишни мўлжалламоқда. Чипталар 250 минг доллар туради ва ҳозирдаёқ 600 киши, шу жумладан, Илон Маск ўзларига ўринни банд қилиб қўйишди.
Аммо кўпчилик экспертлар бундай парвозни космик деб атаб бўлмаслигини таъкидлашмоқда. Бу ерда гап қандай баландликни космоснинг бошланиши деб ҳисоблашга боғлиқ.
- Космос чегараси шартли тушунча, - дейди космонавтикани тарғиб қилувчи блогер Виталий Егоров “АиФ” (2021й, 29-сон) ҳафтаномасида. – Қанот зарур бўлмайдиган баландлик космоснинг бошланиши деб қабул қилинган. У ерда қанотлар агродинамик самара бермайди ва кўтариш кучи ҳосил қилмайди. Аммо бу ҳам шартли чегара, турли мамлакатларда турлича баландлик талқин қилинади. Умумий тарзда 100 километр баландлик космос чегараси ҳисобланади. Демак, халқаро меъёрларга кўра Ричард Брэнсон космосда бўлган эмас.
Сирли олов
НУЖ – номаълум учувчи жисмлар, осмонда пайдо бўлиб турадиган оловли шарлар, ғалати шаклдаги нарсалар ва ҳ.к...
Уфологлар уларни одатда ўзга сайёраликлар билан изоҳлашади. Бошқа тадқиқотлар эса бу ҳодисалар Ерда пайдо бўлиб туради, деган тахминни илгари сурадилар. Худди шундай Хессдален олов деган ҳодиса мавжуд. Бироқ олимлар унинг келиб чиқиши на Ер, на ўзга сайёралар эканлигини тушунтира олишмайди. Шунга қарамасдан, табиат сирли ҳодисаларини одамлар ўзга сайёралар билан боғлашга мойилроқ. Аслида жумбоқ ҳам шунда. Инсоният пайдо бўлибдики, моҳиятига тушунолмаган табиат ҳодисаларини афсоналар, ривоятлар, миш-мишлар билан изоҳлашга уриниб келади.
Т.Шомуродов тайёрлади.