Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Миллий гвардиячи ва қўриқлаш хизматида ишлаётган аёллар ҳар қанча эъзозга муносиб

8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ва қўриқлаш бошқармасида муносиб хизмат қилиб келаётган аёл ҳарбий хизматчи ва ходимлар учун байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбир аввалида Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи, полковник Л.Яхшиликов ва қўриқлаш бошқармаси бошлиғи, подполковник Р.Намозов барча хотин-қизларни байрам билан муборакбод этиб, уларга Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўмондонининг махсус совғалари ҳамда бошқармаларнинг ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширди.
Байрамона дастурхон ва унга монанд куй-қўшиқлар ва муносиб рағбатлар гўзал опа-сингилларимизга кўтаринкилик улашиш билан бирга, келгусида янги мақсадлар сари кучга тўлиб, шижоат билан фаолиятларини давом этишига хизмат қилади.