“Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят Кенгаши раиси ўзгарди

Бугун “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят Кенгашиининг ўтган ярим йиллик фаолияти якунларига бағишланган мажлиси бўлиб ўтди. Йиғилишда туман, шаҳар кенгашлари вакиллари, депутатлик гуруҳлари аъзолари ҳамда фаоллар масофадан иштирок этди.

Қайд этилганидек, вилоятда тарғибот ва ташвиқот ишларига етарлича эътибор берилмаяпти. Бугун партия ўз мақсадига тўлақонли эришиши учун унинг молиявий ҳолати яхши бўлиши керак. Вилоятнинг аъзолик бадали қарздорлиги энг юқори кўрсаткичга етди. Жумладан, Самарқанд, Каттақўрғон шаҳар Кенгашлари, Паст Дарғом, Оқдарё, Ургут, Пахтачи туман Кенгашларининг қарзи 10 миллион сўмдан ортиб кетган.

Пленумда ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди. “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят Кенгаши раиси лавозимига (жамоатчилик асосида) Ахтамов Акбар Ахтамович сайланди.

Пленум ишида ЎзМТДП Марказий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари А.К.Қодиров иштирок этди.

Онлайн йиғилиш якунида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш бўйича зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

ЎзМТДП вилоят Кенгаши ахборот хизмати.