Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Митанда замонавий корхона иш бошлади

Иштихон туманининг Митан шаҳарчасида “Самарқанд барака чеварлари” корхонаси фаолият бошлади.

Умумий қиймати 3 миллиард 910 миллион сўм бўлган ушбу лойиҳа шу ерлик тадбиркор Ҳусниддин Абдураҳмонов томонидан амалга оширилди. Бу хайрли иш замирида қишлоққа саноатни олиб кириш, халқ турмуш фаровонлигини ошириш, сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш, маҳаллий аҳоли учун муқим иш ўринлари яратиш ва уларнинг даромадларни янада оширишдан иборат.

Айни кунда корхонада 50 нафардан зиёд хотин-қиз ишламоқда, корхона тўла қувват билан иш бошлагач, 150 нафаргача аёллар доимий иш ўрнига эга бўлади.

Бундан ташқари, тумандаги “Дониёрбек Шуҳрат ўғли” оилавий корхонаси ушбу мажмуанинг узвий давоми сифатида янги лойиҳа - 2 миллиард 90 миллион сўм маблағ ҳисобига автомобилларга техник хизмат кўрсатиш, сервис ва савдо мажмуаси қуришга киришди. Бунинг натижасида яна 30 нафар янги иш ўринлари яратилади.

Олим Қўчқоров.