Мораторий қандай натижа берди?
Давлатимиз раҳбари фармони асосида республикамизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш мақсадида дарахт кесишга қарши мораторий эълон қилинганди.
Бунинг натижасида давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилиши бўйича 2019 йилда (75 мурожаат) 1600 туп дарахтни таг қисмидан кесилишига рад жавоб берилиб, 584 туп қимматбаҳо дарахт турлари сақлаб қолинди. 2020 йилда жами 533 мурожаат бўлган бўлса, 261 мурожаатдаги 11 833 туп дарахт кесилиши олди олинди ва 6900 туп қимматбаҳо дарахт турлари сақлаб қолинди. Жорий йилнинг 9 ойида (1 октябрь ҳолатига) 839 та мурожаатдан 347 та мурожаатга рад жавоби берилиб, 11 790 туп дарахтларни таг қисмидан кесилишига ҳамда 10 441 туп қимматбаҳо дарахт турлари сақланиб қолишга эришилган.
Эътибор қаратадиган бўлсак, йил сайин дарахтларни кесиш бўйича мурожаатлар кўпайганлиги кўриш мумкин.
Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 3 февралдаги фармонида ҳар бир кесилган дарахт ва буталар учун компенсация тарзида қимматлилиги жиҳатидан 10 туп кўчат экиб 2 йил парваришлаш белгиланган. Ноқонуний кесилган дарахт ва буталар учун қимматлилиги жиҳатидан 100 туп дарахт кўчатлари экиш шарти ҳам келтирилган. Компенсация тарзида экиладиган дарахт ва бута кўчатлари учун Жомбой, Иштихон ва Самарқанд тумани ҳудудидан 50 гектар ер майдони ажратилиб, кўчатлар ўтқазилмоқда.
Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати.