Москва марказидаги касалхонада келиб чиққан ёнғин оқибатида икки киши вафот этди
- 03.12.2020 14:35
- 35
- Хориж
Москва марказидаги 63-шаҳар клиник шифохонасининг реконструкция қилинаётган маъмурий биносида содир бўлган ёнғинда икки киши вафот этди. Бу ҳақда 3 декабрь куни ТАСС Россия фавқулодда вазиятлар вазирлиги бош бошқармаси маълумотига таяниб хабар берди.
Ёнғин Москва вақти билан соат 04:50 да бошланган. Ёнғин ўчирувчилар етиб келишганида, ёнғин майдони 30 квадрат метрни қамраб олган эди.
«Тезкор чоралар натижасида умумий 100 квадрат метр майдонда ёнғин бартараф этилди. Қурилиш иншоотлари ва ишчилар учун ажратилган хоналар ёниб кетган", деди агентлик манбаси.
Қайд этилишича, ёнғин пайтида бинода касалхона ходимлари бўлган. 23 киши қутқарилган. Айни пайтда ёнғин ўчирилган. Ёнғин сабаблари аниқланмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа