Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Москвада қийин вазиятда қолган 6 ёшли бола Ўзбекистонга олиб келинди

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси маълумотига кўра, 2021 йил 19 январь куни Москва вилояти Таълим вазирлигининг Дмитровск шаҳар округи бўйича Васийлик ва ҳомийлик бошқармасидан онаси М.К.нинг вафоти туфайли оғир вазиятда қолган вояга етмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Х.И. (2014 йил туғилган) ҳақида ахборот олинган.

Элчихона томонидан амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида вояга етмаган фуқарони ватанимизга қайтариш масаласи ишлаб чиқилди.

Хайрия маблағлари ҳисобидан «Uzbekistan Airways» акциядорлик жамиятининг «Москва-Тошкент» йўналишидаги рейсга авиачипта сотиб олинди. Х.И.нинг Ўзбекистондаги қариндошлари билан алоқа ўрнатилиб, уларга вояга етмаган ватандошимизнинг республикага қайтиб келиш санаси ва вақти маълум қилинди. Х.И.ни аэропортда Ўзбекистон васийлик органлари вакиллари томонидан кутиб олиниши ҳақида келишувга эришилди.

Х.И. «Uzbekistan Airways» АЖ борт кузатувчилари ҳамроҳлигида Ўзбекистонга олиб келинди.