Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Моуриньо "Бавария"ни бошқариши мумкин

Footmercato нашрининг хабар беришича португалиялик машҳур мураббий Жозе Моуриньо хорватиялик мураббий Нико Ковачни ўрнига Мюнхеннинг "Бавария" жамоасига бош мураббий этиб тайинланади ва янги мавсумдан "Бавария"ни бошқаради. Бу ҳақда sovsport.ru хабар бераяпти.

Бу хабарни бераётган манбаларнинг билдиришларича жамоа раҳбарияти томонидан "Бавария"ни бошқариш учун бир нечта мураббийнинг номзоди кўриб чиқилган ва уларнинг орасида энг биринчи ва асосий номзод бўлган Моуриньо номзодида тўхталган.

"Бавария" жамоаси раҳбарияти португалиялик мутахасисини жамоа бош мураббийлигига олиб келишни бир неча йилдан бери мақсад қилади. Аммо, шу пайтгача буни имкони бўлмаётган эди. Моуриньони Англиянинг "Манчестер Юнайтед"дан истеъфога чиқарилганидан бери ҳозир бекор юрганини инобатга олсак "Бавария" раҳбарияти бу сафар ниятига етиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Моуриньо шу пайтгача  «Порту» (Португалия), «Челси» (Англия), «Интер» (Италия) ва «Реал» (Испания) жамоаларига мураббийлик қилиб, улар билан кўплаб совринларга эга чиққан. Охирги ишлаган жамоаси бўлмиш "Манчестер Юнайтед" билан муваффақиятсизликка учраб, буни оқибатида жамоа бош мураббийлигидан бўшатилган бўлса ҳам у ҳамон топ мураббийлар сирасига киради ва унинг хизматидан фойдаланишни хоҳловчи жамоалар ҳануз кўп.