Муаллифлик ҳуқуқини бузган таниқли санъаткорлар рейтинги эълон қилинди

Адлия вазирининг давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси Шаҳноза Соатова муаллифлик ҳуқуқини бузиб қўшиқ куйлаган санъаткорлар рейтингини (товон пули миқдорига кўра) эълон қилди.

5-ўрин. Жалолиддин Аҳмадалиев

У шоир Беҳзод Фазлиддинга тегишли “Кутмаган кунларим, кутган кунларим” тўпламига кирган “Балосиз – гўёки ғамимни ейсиз” деб бошланувчи шеъридан муаллифнинг рухсатисиз фойдаланган. Фуқаролик ишлари бўйича суднинг қарорига кўра, хонанда Ж.Аҳмадалиевга жами 26 миллион сўм товон пулини шоирга тўлаб бериш ва “Айёр дўстларим” номли қўшиқни ижтимоий тармоқлардан олиб ташлаш мажбурияти юклатилган.

4-ўрин. Достон Эргашов

Doston Ergashev va O'ktam Aliyev - O'ylamadim (jonli ijro) - YouTube

У қўшиқчи Ўктам Алиевга тегишли "Ўйламадим" қўшиғидан ҳуқуқ эгасининг рухсатисиз фойдаланган. Узоқ муддатли келишмовчиликлардан сўнг ушбу санъат вакиллари ўзаро келишувга эришдилар. Келишувга мувофиқ "Ўйламадим" қўшиғининг муаллифи Ўктам Алиев хонанда Достон Эргашовга нисбатан 500 миллион сўм миқдоридаги моддий ва маънавий зарарни ундириш юзасидан судга киритган аризасини қайтариб олди.

3-ўрин. Санжай (Санжар Жавбердиев).

У певца San Jay требовали сбрить бороду для получения лицензии – Газета.uz

У шоир Усмон Азимга тегишли “Карвон” шеъридан ноқонуний фойдаланганлиги сабабли шоир Усмон Азимга 90 миллион сўмдан ортиқ товон пули ундирилиши ҳақида суднинг қарори чиққан.

2-ўрин. "Фарҳод ва Ширин" жуфтлиги

Фарход ва Ширин — биография и личная жизнь певца, музыка, песни и клипы

Улар Шоир Бобур Бобомуроднинг шеърий асарларига нисбатан муаллифлик ҳуқуқлари бузилганлиги юзасидан суд иши кўрилган ва шоир ҳисобига 130 миллион сўм товон пули ундириш ҳақидаги суд қарори чиққан.

1-ўрин. Юлдуз Усмонова

Муаллифлик ҳуқуқини бузган Юлдуз Усмонова 185 миллион сўм товон пули тўлайди

У шоир Йўлчи Рўзиев тегишли “Хаста бўлма” шеърини ҳуқуқ эгасининг рухсатисиз ноқонуний фойдаланилганлиги сабабли суднинг қарорига кўра даъвогар Йўлчи Рўзиев фойдасига умумий миқдорда 185 миллион сўм ундириш белгиланган.