Мудҳиш ЙТҲ оқибатида 88 ёшли аёл вафот этди
- 27.05.2020 11:50
- 46
- Ҳодиса
Қорақалпоғистонда “Cobalt” русумли автомашина ҳайдовчиси тезликни ошириш оқибатида йўл четига чиқиб кетди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, 25 май куни соат 13:30 ларда Қорақалпоғистон Республикаси, Хўжайли тумани ҳудудидан ўтган А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобиль йўлининг 795-километрида ҳайдовчи - 1976 йилда туғилган З.К. (эркак) “Cobalt” русумли транспорт воситаси тезлигини меъёридан оширган ҳолда бошқараётиб, руль бошқарувини йўқотиши оқибатида йўлдан чиқиб кетиб, ўнг томондаги темир сув қувурига бориб урилиб, ЙТҲ содир этган.
Оқибатда йўловчи - 1932 йилда туғилган У.Ю. (аёл) оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонада вафот этган.
Ҳайдовчи З.К. ва яна бир йўловчи - 1978 йилда туғилган Ж.Г. (аёл) тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Хўжайли тумани ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.