Мутахассис тавсияси: Сиз истеъмол қилаётган таомда қанча энергия бор?
Инсон бажараётган меҳнат фаолияти турига қараб бир кунда озиқ-овқат маҳсулотларидан олинадиган энергия миқдори қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
Биринчи гуруҳ – ақлий меҳнат билан шуғулланувчилар, буларга корхона, ташкилот, муассаса раҳбарлари, медицина ходимлари, педагоглар, фан арбоблари, иш юритувчилар, котиб(а)лар ҳамда меҳнати асаб тизими билан боғлиқ ишловчи ходимлар.
Иккинчи гуруҳ – енгил жисмоний меҳнат билан шуғулланувчи ишчилар, буларга мухандис-техник ишчилар, автоматлаштирилган жараёнлар билан банд ишчилар, радиоэлектрон ва соатсозлик билан шуғулланувчилар, тикувчилар, агрономлар, хизмат кўрсатувчи ходимлар, алоқа ва телеграф ишчилари, жисмоний тарбия инструкторлари ва тренерлар.
Учинчи гуруҳ – меҳнат оғирлиги ўртача бўлган ишчилар, яъни слесарлар, кимёгарлар, турли хилдаги транспорт ҳайдовчилари, озиқ-овқат саноатида ишловчилар, овқатланиш корхоналари ишчилари, темир йўлчилар, кўтариш-транспорт механизм машинистлари, автотранспорт ишчилари, озиқ-овқат товарлари сотувчилари, поолиграфистлар.
Тўртинчи гуруҳ – оғир жисмоний меҳнат билан шуғулланувчи ишчилар буларга қишлоқ хўжалиги ишчилари ва механизаторлар, қурилиш, тоғ-кон, нефть-газ саноати, металлург ва қуювчилар, целлюлоз – қоғоз ва тахтани қайта ишлаш ва қурилиш материаллари саноати ишчилари киради.
Бешинчи гуруҳ – ўта оғир жисмоний меҳнат билан банд бўлган ер ости ишлари билан банд бўлган тоғ ишчилари, дарахт кесувчи ва йиқитувчилар, ер ковловчилар, механизациялашмаган меҳнатдаги юк ташувчилар, бетон қуювчилар ҳамда механизациялашмаган жойларда қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда банд бўлган ишчилар.
Ҳар бир меҳнат интенсивлик гуруҳи ўз навбатида ёши жиҳатидан учта категорияга бўлинади, яъни 18-29, 30-39, 40-59 ёшларга. Лекин ёшидан қатъи назар кишиларнинг овқатланиш рационида оқсил моддаси етишмовчилиги овқат ҳазм қилиш функциясини ишлашини ёмонлаштиради. Бошқа озуқавий моддаларнинг ҳазм бўлиш жараёни қоидалари бузилади, ишлаш қобилияти кучсизланади, инфекцияга қаршилиги камаяди, касалликларни тузилиши секинлашади ҳамда операция ёки травм (шикастланиш)дан сўнг уларни битиши секинлашади.
Сут ёғлари A, D ва A витаминлари манбаи ҳисобланади. Ўсимлик ёғларида E витамини мавжуд.
Ўсимлик мойларини асосий манбаи сифатида ўсимлик мойлари (99,9 фоиз), юнон ёнғоғи (53-60 фоиз), сўли (6,4 фоиз), гречиха ёрмалари, ҳайвонот ёғларини манбаи сифатида эса сариёғ (72-82 фоиз), сметана (30 фоиз), пишлоқ (15-30 фоиз), колбаса (20-40 фоиз) каби маҳсулотлар хизмат қилади.
Озиқ-овқатлар билан оддий ва мураккаб углеводлар ҳамда ҳазм бўладиган ва ҳазм бўлмайдиган углеводлар организмга қабул қилинади. Мураккаб углеводларга крахмал, гликоген, клетчатка ва пектин киради. Клетчатка ва пектин муҳим аҳамиятга эга бўлиб, улар организмда ҳазм бўлмайди ва энергетик қийматга эга эмас. Бироқ бу балласт моддалар организмдан токсинларни ўзига бириктириб олиб, танадан тозалайди. Углеводларни овқатланишда етишмаслиги организмда оқсил ва ёғларнинг алмашинуви ва оқсил сарфи бузилишига олиб келади. Углеводларни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш эса моддалар алмашинувининг бузилишига ва бир қатор касалликларнинг ривожланишига сабаб бўлади. Шунинг учун ҳам физиологик меъёрларга асосан оқсил, ёғ ва углеводларнинг нисбати 1:1:4 деб қабул қилинган.
Углеводлар ҳам инсон учун керакли энергиянинг асосий манбаи бўлиб, улар озиқ-овқат маҳсулотларида шакар, крахмал ёки клетчатка ҳолатида бўлади. Организм углеводларни асосан ўсимлик маҳсулотларидан: нон, ёрмалар, картошка, сабзавотлар, мевалар ва резаворлардан олади.
Шакар ва бошқа ширинликларни, айниқса, болалар овқатланиш рационига меъёрда қўшиш керак. Чунки улар ошқозонда сўлак ажралишини камайтиради, натижада болаларда иштаҳа бўғилади.
Навбатдаги мақолада кальций, фосфор элементлари хосияти хусусида фикрлашамиз.
Абдумалик Худойбердиев,
Нажмиддин Мўминов,
доцентлар.