Нарпай тумани халқ таълими бўлимига мудир тайинланди
- 29.07.2020 18:45
- 1383
- Самарқанд
Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Саидаҳмад Усмонов, Нарпай тумани ҳокими ўринбосари Асқар Рустамов ҳамда туман халқ таълими бўлими ходимлари иштирокида ZOOM платформаси орқали онлайн йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда дастлаб ташкилий масала кўрилди. С.Усмонов Халқ таълими вазирининг 2020 йил 24 июлдаги 330-к-сонли буйруғига асосан Ражабов Латифжон Ҳусанович Нарпай тумани халқ таълими бўлими мудири лавозимига тайинланганини эълон қилди.
Л.Ражабов ушбу лавозимга тайинлангунга қадар тумандаги 45-умумтаълим мактаби директори сифатида фаолият олиб борган.
Онлайн йиғилишда тумандаги таълим сифати ва самарадорлигини ошириш, янги ўқув йилига муносиб тайёргарлик кўришга доир масалаларга алоҳида тўхталиб ўтилди.
Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш - бош мақсадимиз
- 5 дақиқа аввал
- Самарқанд
Ўқув машқлари: “Жабрланганлар”га тиббий ёрдам кўрсатилди
- 27 дақиқа аввал
- Самарқанд
Қўшқўрғондаги отишма
- 3 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!