Нарпайда қизил тупроқ аралашмасини ноқонуний қазиб олган фуқаро жаримага тортилди
- 28.09.2021 10:40
- 68
- Жамият
Ижтимоий тармоқларда “Самарқанд вилояти Нарпай тумани Бўстон МФЙдаги ачинарли манзара” сарлавҳаси остида эълон қилинган видеомурожаат туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш назорат инспекцияси томонидан ўрганилди.
Ҳақиқатда ушбу туманнинг Дўстлик маҳалласида яшовчи фуқаро Б.Б томонидан Бўстон МФЙ ҳудудида жойлашган ер майдонлардаги бўз ерлардан қизил тупроқ аралашмасини ўзига тегишли бўлган экскаватор ёрдамида ноқонуний тарзда қазиб олаётганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Б.Бга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 70-моддаси 1-қисмига биноан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблашнинг 10 баробари, яъни 2 млн 700 минг сўм миқдорида жаримага тортилди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
“Ватанпарвар” маҳалласи номига муносиб эмасми?
- 1 соат аввал
- Самарқанд
Омонқўтон тоғларига айиқ қайтди
- 1 соат аввал
- Самарқанд
Қорақасмоқми ёки Қораосмоқ?
- 2 соат аввал
- Жамият