Натижага эришган ўқитувчиларнинг маоши меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича энг кам миқдорнинг 15 бараваригача оширилади
АОКАда мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳасини ривожлантиш масаласида қабул қилиниши кутилаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Анжуманда иштирок этаётган Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовнинг қайд этишича, синф раҳбарлиги учун тўловлар 1,5 бараварга оширилади. Методистларнинг иш ҳақи миқдори олий тоифали ўқитувчининг базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади.
Битирувчиларнинг ОТМларга ўқишга кириш кўрсаткичлари юқори бўлган умумтаълим муассасалари раҳбар ходимлари рағбатлантирилади. Шунингдек, халқаро фан олимпиадалари ғолиблари ўқитувчиларига тўғридан-тўғри олий малака тоифаси берилади.
Вазирнинг таъкидлашича, 2024 йилга қадар юқори натижаларга эришган педагогларнинг ойлик маоши меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 15 бараваригача босқичма-босқич оширилади.
❗️Халқ таълими ходимларини рағбатлантириш жамғармалари ташкил этилади.