Немисларни қандай қилиб тозаликни сақлашга ўргатишган?

Германияда, хусусан, Швабияда тозалик “туғма” эмас, аксинча мажбурий эди. 

Узоқ вақт давомида немислар чиқинди, кул, ўлик уй ҳайвонлари, суяк ва ювиндиларни ҳовлиларидаги тўсиқ орқасига ёки тўғри келган жойга ташлардилар. Оқибатда улар антисанитария шароити, касалликлар ва ҳаддан зиёд ифлосланган шаҳарларга эга эдилар. Хўш, бу қандай барҳам топди? 

XV асрда ёқимсиз ҳидлар Вюртемберг графининг баъдига урди ва у чорва моллари гўнги ва чиқиндилар чеккароққа ёки ҳеч бўлмаганда дарёга (фақат тунда) оқизиб юборилиши керак, дейилган фармон чиқарди. 

Фармон эътиборсиз қолди, чунки унинг бажарилишини текшириш ҳақиқатга тўғри келмас, ҳар бир омборга полициячи қўйиш жуда қимматга тушар, қонун хизматчиларига пора берувчилар сони ҳам кўп эди. 

Шунда граф яна бир фармон чиқарди. Натижада Швабия шаҳарлари тўсатдан топ-тоза бўлиб қолди. Фармоннинг моҳияти қуйидагича эди: агар қўшнингиз икки ҳафта давомида чиқиндини олиб кетмаганини сезсангиз-у, бу тўғрида керакли жойга хабар бермаган бўлсангиз, унда нафақат у, балки сиз ҳам жазоланасиз. Агар хабар берсангиз, сиз унинг ерининг бир қисмига эгалик ҳуқуқини оласиз. Натижада ҳар шанба ҳар бир киши “қоралаш” ва қўшни “фитна”ларидан қўрқиб, ўзининг ҳовлиси олдидаги чиқиндини намойишкорона тозалай бошлади.  

Бир жиҳатдан бу усул давлат томонидан фуқароларни иғвога мажбурлаш ва шахсий эркинликка қарши зўравонлик каби баҳоланиши мумкин эди. Бошқа томондан, швабияликлар тезда ўз қишлоқ ва шаҳарларида мукаммал тартибни ўрнатдилар ва уларнинг “Кервохе”си маданий мероснинг бир қисмига айланиб қолган. 

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.