"Nexia-3" ҳайдовчиси 11 ёшли боланинг ҳаётига зомин бўлди
- 25.05.2020 14:31
- 259
- Ҳодиса
Сурхондарё вилоятида “Nexia-3” вояга етмаган болани уриб юборди, воқеа фожиали якун топди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, 23 май куни соат 13:00 ларда Сурхондарё вилояти, Шўрчи тумани, Бўстон МФЙ ҳудудидан ўтувчи маҳаллий автомобиль йўлида ҳайдовчи - 1992 йилда туғилган С.Х. “Nexia-3” русумли транспорт воситаси тезлигини меъёридан оширган ҳолда бошқараётиб, йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёда, вояга етмаган, 2009 йилда туғилган С.Т.ни уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.
Оқибатда пиёда - 11 ёшли С.Т. оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган. Мазкур ЙТҲ юзасидан Шўрчи тумани ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Теглар:
автоҳалокат
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа