Нима сабабдан раҳбар ва масъулиятли лавозимларга 50 ёшдан ошган инсонларни тайинлаш мақсадга мувофиқ?
Сабаби - улар 50 ёшга тўлмаган ходимлардан кўра, самаралироқ фаолият олиб боради.
Америкада ўтказилган кенг қамровли тадқиқотлар инсон ҳаётидаги энг самарали ёш - 60-70 ёш эканлигини кўрсатди.
70 ёшдан 80 ёшгача бўлган давр самарадорлик бўйича иккинчи ўринни эгаллади.
50 ёшдан 60 ёшгача бўлган давр эса, учинчи ўринни банд этди.
Нобель мукофоти совриндорларининг ўртача ёши – 62 ёш.
“Fortune” компаниясидаги бош диркторларнинг ўртача ёши – 63 ёш.
АҚШнинг энг йирик 100 черковидаги руҳонийларнинг ўртача ёши – 71 ёш.
Бош руҳонийларнинг ўртача ёши – 76 ёш.
Келтирилган маълумотлар шуни кўрсатадики, Яратган ҳаётимиз давомидаги энг самарали давр қилиб, 60 ёшдан 80 ёшгача бўлган даврни танлаган. Бу давр ҳаётингиздаги энг буюк ишларни амалга ошириш даври ҳисобланади.
“NEJM” нашри эълон қилган тадқиқотлардан маълум бўлишича, инсон 60 ёшда етук ҳаётий тажрибанинг энг юқори чўққисини забт этар экан. Ушбу билим ва тажрибаларни 80 ёшгача ҳаётга тўлиқ татбиқ эта олади.
Агар ёшингиз 60-70 ёки 70-80 ёш бўлса, демак, сиз ҳаётингизнинг энг самарали ва энг гўзал даврини яшаяпсиз.
Манбаа: New England Journal of Medicine (Янги Англиянинг медицина Журнали): 70.389 (2018)