Нуқсонли товар сотилганда истеъмолчи қандай ҳуқуқларга эга?
✅ Нуқсонли товар сотилганда истеъмолчи ҳуқуқлари (http://www.lex.uz/docs/4704#5901): ⬇️
👉 товарни шундай маркали товарга алмаштириб олиш;
👉 товарни бошқа маркали (моделли) товарга алмаштириб, нархини қайта ҳисоб-китоб қилиш;
👉 нуқсонларни бепул бартараф этишни ёки харажатларни қоплашни талаб қилиш;
👉 нархни нуқсонга мутаносиб равишда камайтириш;
👉 шартномани бекор қилиш ва кўрилган зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли, бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот канали хабар бермоқда.
✅ Мазкур ҳуқуқларни амалга ошириш учун товарнинг нуқсони қуйидаги муддатларда аниқланган бўлиши лозим, яъни: ⬇️
👉 товарнинг кафолат муддати ёхуд яроқлилик муддати мобайнида;
👉 кафолат муддати ва яроқлилик муддати белгиланмаган товарлар бўйича 6 ой мобайнида;
👉 кўчмас мулк истеъмолчига сотилган кундан бошлаб 2 йил ичида;
👉 мавсумий товарлар учун Ҳукумат томонидан белгиланган муддатда.
✅ Нуқсонли товар сотувчига қуйидагилар билан бирга қайтарилади: ⬇️
👉 товарнинг касса (товар) чеки;
👉 товарнинг техник паспорти (кафолат муддати белгиланган товарлар учун).
✅ Истеъмолчи товарда камчиликларни ёки бошқа нуқсонларни аниқлаган тақдирда сотувчи (ишлаб чиқарувчи): ⬇️
👉 уни айни шундай маркали товарга 7 кунлик муддатда;
👉 товар сифатини қўшимча текшириш зарур бўлганида 20 кун ичида;
👉 айни шундай маркали товар бўлмаганда 1 ой ичида;
👉 чўл ва олис жойларда, товарлар вақти-вақти билан олиб бориладиган жойларда эса ушбу жойларга навбатдаги товар етказиб бериш учун кетадиган муддат ичида, лекин 2 ойдан кечиктирмай алмаштириб бериши шарт.