Нуробод тумани ғаллакорлари дон топшириш режасини бажарди
- 17.06.2020 10:00
- 283
- Иқтисодиёт
Нуробод тумани ғаллакорлари Самарқанд вилоятида биринчи бўлиб давлатга ғалла топшириш режасини ортиғи билан бажарди.
Туманнинг давлатга дон сотиш режаси 7,862 тоннани ташкил этиб, 15 июнь ҳолатига амалда 100 фоиздан ошириб уддаланди.
Жорий мавсумда 463 та ғалла етиштирувчи фермер хўжаликлари томонидан 2010 гектар сувли, 19 000 гектар лалми ер майдонларига уруғ экилган бўлиб, ғалла ҳосилдорлиги ҳар гектаридан лалми ер майдонларида 12-15 центнерни, сувли ер майдонларида 50-55 центнерни ташкил этди.
Илғор фермер хўжаликларидан “Сепкисой юлдузи сари” давлатга ғалла топшириш режасини 167 фоизга, “Умид фаёз боғлари” 162 фоизга, “Ҳамфикр” 140 фоизга, “Нур чашма Нуробод ҳосили булоқ” 132 фоизга, “Нуробод самара тонги” фермер хўжалиги 125 фоизга бажариб, туман хирмонига муносиб ҳисса қўшишди.
Ҳосил йиғиштириб олинмаган ғаллазорларда ўрим-йиғим ишлари қизғин давом этмоқда.
Нуробод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.