Нуробод туманида 94,7 миллиард сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди

Жорий йилнинг январь-июнь ойларида Нуробод туманида фаолият кўрсатаётган саноат корхоналари томонидан 94,7 миллиард сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилишига эришилди. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 117,7 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Нуробод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Шунингдек, ўтган 6 ой давомида 87,2 миллиард сўмлик истеъмол товарлари ишлаб чиқарилиб, шундан 42,0 миллиард сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари, 45,2 миллиард сўмлик ноозиқ-овқат моллари ҳисобланади.