Нурободнинг обод қишлоқлари ичимлик суви билан таъминланди

Нуробод туманида ҳам Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллиги муносиб кутиб олинди. “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида тадбирлар ташкил этилди.

Аҳамиятлиси, байрам олдидан “Обод қишлоқ” дастури асосида бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари олиб борилган Наврўз, Улус ва Ҳалқобод  маҳаллаларида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 3 та сув иншооти фойдаланишга топширилди. Улардан иккитаси янги қурилган, биттаси эса реконструкциядан чиқарилган сув иншоотларидир. Ушбу сув иншоотларини қуриш ва реконструкция қилиш учун 1934,9 миллион сўм  маблағ сарфланиб, ҳудуддаги 10 минг нафардан ортиқ аҳоли марказлашган ичимлик сувидан фойдаланиш имконига эга бўлди.