Об-ҳаво: Самарқандда бугун ёмғир

Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради. Шарқдан эсаётган шамол секундига  4-5 метр тезликда эсиб, куннинг ярмида айрим жойларга ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати кундузи 13-14 даража, кечаси 9-11 даража илиқ бўлади. 

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 5-10, кундузи 8-11 даража илиқ бўлади.