ЎФА Сурия ва Ироққа қарши Ўзбекистон МТЖ таркибини эълон қилди
- 02.11.2020 15:28
- 208
- Спорт
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 ва Осиё кубоги-2023 қўшма саралаш босқичи учрашувларига тайёргарлик жараёнини режа асосида олиб бормоқда.
МТЖ учун 6-18 ноябрь кунлари Тошкент ва Дубай шаҳарларида ўқув-машғулот йиғини ташкил этилади. Бош мураббий Вадим Aбрамов мазкур йиғинга 28 нафар футболчини жалб этди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати маълум қилди.
Йиғин доирасида Ўзбекистон Сурия ҳамда Ироқ терма жамоаларига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.
6 ноябрь куни Ўзбекистон миллий термаси Тошкентда йиғилади ва машғулотларга киришади. Жамоа 9 ноябрь куни БAAга йўл олади.
Миллий жамоа 12 ноябрь куни Сурия термасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Навбатдаги ўртоқлик учрашуви эса 17 ноябрь куни Ироқ вакилларига қарши ўтказилади.
Йиғинга чақирув олган футболчилар рўйхати қуйидагича: