Оғир шароитларга қарамай, одамлар яшаб келаётган жойлар
Дунёда ҳақиқатан ҳам ҳаётий фаолияти ва яшаш шароитини тасаввур қилиб бўлмайдигандаражадаги оғир жойлар, уйлар бор.
Сув устидаги харобалар – Макоко, Габон
Аҳолиси 200 мингга яқин Венециянинг "аналоги" бир вақтлар оддий балиқчилар қишлоғи бўлган.Сув устидаги ҳақиқий харобаларга айланган кичик Макоко шаҳрида ким қандай хоҳласа, шундай уй қуради. Маҳаллий ҳукумат бу ноқонуний ҳудудни умуман тан олмайди.
Шошилинч равишда йиғиладиган кулбаларда ҳеч қандай қулайлик йўқ - барча табиий ва "ғайритабиий" эҳтиёжлар тўғридан-тўғри сувга ташланади. Бу ерда қўни-қўшни ва таниш-билишларидан уялмайдиган, ҳеч нарсаси йўқ, энг камбағал ёки умидсиз одамлар балиқ тутиб, кун кўради.
Ла Ринконада - кислородсиз шаҳар, Перу
Инсон денгиз сатҳидан 4 минг метрдан юқорида дарҳол кислород етишмаслигини сезади, бу танани ичкаридан сезилмас тарзда "йиқитиб қўйиши" мумкин...
Қаттиқ шамол эсиб ўтадиган музли макон, кислородсиз кўчалари яшаш учун энг ёмон жойлардан бири ҳисобланадиган 5 минг метр баландликда жойлашган Ердаги энг баланд аҳоли пункти - Ла Ринконадада тахминан 30 минг кишиистиқомат қилади. Деярли бутун аҳоли, жуда камдан-кам истиснолардан ташқари, касал одамлардир. Шунга қарамай, улар кўчиб кириб ўзлаштирилган уйларини тарк этишга шошилмайди,чунки бу ерга яқин жойда мамлакатга катта даромад келтирадиган олтин конлари жойлашган.
Маниладаги кўприк остидаги уйлар -Филиппин
Бир пайтлар Европада турар-жой бинолари тўғридан-тўғри кўприклар устига қурилган. Табиийки, бу анъана ўта хавфли амалиёт сифатида Ўрта аср ўтмишида қолиб кетган.
Аҳолисининг аксарияти қашшоқлик даражасидан паст ҳисобланадиган Манилада кўприкларда ва кўприклар остида яшаш қурилиш материаллартежашнинг энг кенг тарқалган ва мақбул вариантларидан биридир. Шу билан бирга, бу ерда энг оддий ҳаёт давом этмоқда - уй бекалари кир ювишади, болалар мактабга боришади, эркаклар эса иложи борича (агар бўлса) ерларга ишлов беришади. Бундай турмуш тарзи ҳар йили қурбонлар ва жароҳатлар кўп бўлишининг асосий сабабларидан бирига айланишга улгурган.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.