Олий суд раиси ўринбосарлари сайёр қабул ўтказмоқда
– Бугун Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари сайёр қабул ўтказиши ҳақида эшитганимиздан сўнг аҳоли вакиллари сифатида ушбу тадбирга келдик, – дейди И.Антонова. – Б.Деҳқанов мурожаатимизни эшитиб, бу масала бўйича аҳоли фикри инобатга олиниши ва тез орада асослантирилган хулоса берилишини айтди.
17 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари Б.Деҳқановнинг Самарқанд шаҳрида шаҳар ва Самарқанд тумани аҳолиси учун ўтказган сайёр қабулида ўнлаб фуқаролар ўзларини қийнаётган, шу пайтгача ечим топилмаган масалалар юзасидан мурожаат қилди.

Олий суд раиси ўринбосари ва Олий суд судьялари ҳар бир мурожаатчини эшитиб, уларнинг масалалари бўйича тегишли тартибда жавоб берди. Ўрганиш талаб этиладиган мурожаатларга муддат белгиланиб, фуқаролар бундан хабардор қилиниши айтилди.

Олий суд раисининг яна бир ўринбосари Х.Ёдгоров Паст Дарғом ва Ургут туманларида ушбу туманлар ва Нуробод ҳамда тойлоқлик аҳолини қабул қилди.
Жойлардаги сайёр қабуллар чоғида аҳоли билан юртимиздаги суд-ҳуқуқ ислоҳотлари ҳақида мулоқотлар ҳам ўтказилди.
18 сентябрь куни Олий суд раиси ўринбосарлари Нарпай, Каттақўрғон, Пайариқ ва Жомбой туманларида сайёр қабуллар ўтказади.
19 сентябрь куни эса Олий суд раиси К.Камилов Қўшработда туман аҳолиси билан очиқ мулоқот ва сайёр қабул ўтказиши режалаштирилган.