Олий суд томонидан Самарқанд вилоятида ўтказилган сайёр қабулда 21 мурожаат жойида ҳал этилди

Бугун, 10 ноябрь куни Олий суд раиси ўринбосари И. Муслимов ва Олий суд судьяларининг Самарқанд шаҳри, Самарқанд, Паст Дарғом ва Нуробод туманлари аҳолиси учун оммавий сайёр қабули ўтказилди. 

Унда 98 нафар фуқаро қабул қилинди. Шундан 21 та мурожаат жойида ҳал қилиниб, жазо ўтаётган шахслар жазодан озод қилинди ҳамда маъмурий ишлар бўйича 14 та мурожаат қаноатлантирилди. 

27 та мурожаат Олий судда назорат тартибида ўрганиш учун қабул қилиниб, қолган мурожаатлар бўйича тегишли ҳуқуқий тушунтириш берилди.