Олий таълим тизимидан 5 нафар иқтидорли йигит "Мард ўғлон" давлат мукофоти билан тақдирланди
2019 йил 30 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.
Қарор билан фан, таълим, тиббиёт, маданият, адабиёт, санъат, спорт ва бошқа соҳаларда эришган алоҳида ютуқлари учун 28 нафар иқтидорли йигит «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирланди.
Қувонарлиси, тақдирланганлар орасида олий таълим тизимидан 5 нафар вакил бор. Булар:
- Базарбаев Сардор Уринбоевич - Ўзбекистон Миллий университетининг 4-босқич талабаси;
- Оканов Сайфиддин Мухиддин ўғли - Жиззах давлат педагогика институтининг 1-босқич талабаси;
- Болтаев Бехзодбек Матёқуб ўғли - Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг 5-босқич талабаси;
- Холмурзаев Шахбоз Ибрагим ўғли - Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг 4-босқич талабаси;
- Умаров Ойбек Тулкунжанович - Андижон машинасозлик институти лаборанти.