Олти камчилик, олти имконият, олти натижа
Ислоҳотлар кўзгусида акс этаётган айриммулоҳазалар
Аҳолининг турмуш даражаси ва иқтисодий фаровонлиги ҳар қандай жамият ривожи учун асосий омил. Мустақиллик йилларида бу йўналишда катта ютуқларга эришдик. Бироқ ҳаёт шундайки, ҳар қанча ҳаракат қилмайлик, ечиладиган масалалар топилаверади.
Бугун жамиятимизда кузатилаётган олти муҳим муаммони атрофлича ўрганиб чиқдик. Уларни бартарафэтиш учун аниқ ва амалий олти таклиф тайёрладик. Муҳими, бу таклифлар қандай натижа беради, нималаргаолиб келади, деган саволларга жавоб сифатида олтитаасосий йўналишни белгилаб олдик.
“Ҳалоллик вакцинаси”га эҳтиёж бор
Жамиятимиздаги муҳим масалалардан бири – маънавият ва маърифат тарғиботининг етарли даражадаолиб борилмаётгани. Бу борада давлатимиз раҳбаритомонидан аниқ вазифалар қўйилган бўлса-да, амалиётдакўзланган самарага эриша олмаяпмиз. Айниқса, аҳолиўртасида “ҳалоллик вакцинаси”, яъни пок виждон, адолатва жавобгарлик ҳиссини шакллантириш жуда сусткетмоқда.
Вилоят маънавият ва маърифат маркази қошидакамида 5 та ихтисослашган тарғибот гуруҳи ташкилэтилиши зарур. Уларда фақат маърузачи эмас, балки турли соҳаларда тажрибага эга олимлар, диний уламоларва бошқа зиёлилар қатлами иштирок этиши керак.
Ҳафтанинг бир кунини “Маънавий тарғибот куни” деббелгилаш ва вилоят бўйлаб аҳоли билан очиқ мулоқотлар, савол-жавоблар, жонли суҳбатлар ўтказиш яхши самараберади. Чунки бу тадбирлар орқали одамлар дунёда ва юртимизда бўлаётган воқеалар, уларнинг сабаб ва оқибатлари ҳақида тўғри маълумотга эга бўлади. Миллий ва диний қадриятларимизни тушуниб, уларни сақлаш ва ҳимоя қилишга қизиқиши ортади. Муҳими, бепарволик камайиб, “ҳалоллик вакцинаси” тарқалади. Натижада жамиятдаги турли иллатлар, айниқса, коррупция каби салбий ҳолатларни бартараф этишда катта қадам қўйилади.
Маънавият – қалб озиғи
Вилоятимиз туман ва шаҳарларида маънавий-маърифий тарғибот ишлари ҳамон бир тизимга тушгани йўқ. Оқибатда, айниқса, ёшлар турли ижтимоий тармоқлардаги шубҳали маълумотларга ишониб, ахборотдан “заҳарланяпти”.
Шу боис ҳар ҳафта учун долзарб бир мавзу танланиб, ўша мавзу асосида қисқа ва таъсирли маънавиймаърузалар матни тайёрланиши лозим. Бунда етакчи олимлар, психологлар ва бошқа мутахассислардан иборат махсус кенгаш ташкил этилиши мақсадга мувофиқ. Улар тайёрлаган маърузалар электрон тарзда маҳаллаларга юборилади ва маҳалладаги фаоллар, мутахассислар ёрдамида “Маънавият куни” сифатида халқ орасида тарқатилади. Натижада одамлар нафақат ўз ҳудудида, балки мамлакатимиз ва дунёда бўлаётган ўзгаришлардан хабардор бўлиб боради. Янги ислоҳотларни тушунади, уларда фаол қатнашишга интилади. Асосийси, халқимизда миллий қадриятларимизни, урф-одатларимизни асраш ҳисси ошади.
Яна бир жиҳат, шунча ахборот тўфони ичида одамлар яхшини ёмондан, ҳақиқатни сохталикдан ажрата оладиган “иммунитет”га эга бўлади. Уларнинг ёт ғоялар, “фейк”хабарлар, ёмон ниятли тарғиботларга қарши туришиосонлашади.
Маҳаллада сартарош бўлса, узоққа борилмайди
Баъзан оддий хизматлар - китоб дўкони, сартарошхона, тикувчилик цехининг яшаётган ҳудудимизда бўлгани ҳамтурмушда катта аҳамият касб этади. Аммо айрим маҳаллаларда ҳалигача сартарошхона йўқ. Сочини олдириш учун одамлар йўлга чиқишга мажбур. Нега? Ахир, бу муаммони ҳал этиш қийин эмас-ку!
Бунинг учун маҳаллада аҳолининг сартарошгаэҳтиёжини аниқлаб, ишни ташкил этиш кифоя. Бундан,аввало, одамлар рози бўлади, ёш йигит-қизлар учун иш ўрни яратилади. Қолаверса, сартарошлик касбига қизиққан ёшларни бугунги “Мономарказ”ларда ўқитиш имконияти бор.
“Уйда хизмат”га эҳтиёж бор
Бугунги тезкор ҳаётда одамлар вақтини тежашга ўрганди. Биргина озиқ-овқат маҳсулотларининг уйга етказиб бериш хизмати жорий этилаётгани фуқароларганафақат қулайлик яратмоқда, балки иқтисодий эҳтиёжга айланди.
Ҳозир овқатланиш шохобчалари онлайн буюртма қабул қилиб, тайёр таомни эшиккача олиб келиб, тўй-маърака ёки оилавий тадбирларингиз учун махсус гуруҳ юбориб, барча хизматларни зиммасига оляпти.
Айниқса, аёллар ҳам ишлаётган бугунги замонда бу каби хизматлар нафақат фойдали, балки керак ҳам. Чунки бу хизмат кўрсатаётганлар учун – иш, уларнинг меҳнатидан фойдаланаётганлар учун – қулайлик.
Зиёрат туризми қалбни озиқлантиради
Самарқанд тарихий шаҳаргина эмас, маънавият маскани ҳам. Бу имкониятдан тўла фойдаланяпмизми? Йўқ. Имом Бухорий, Маҳдуми Аъзам, Шоҳи Зинда – бу номлар фақатгина мусулмонлар учунгина эмас, бутун инсоният учун муқаддас ва қадрли.
Бу муқаддас жойлар ҳақидаги китобларни турли тилларга таржима қилиб, ўша зиёратгоҳларнинг ўзида сотиш йўлга қўйилса, бу ҳам маънавий, ҳам иқтисодий фойда келтиради.
Назаримда, Имом Бухорий мажмуаси қайта таъмирдан чиқарилгач, унинг очилиш маросимини халқаро миқёсда нишонлаш, бутун мусулмон оламини таклиф қилиш зарур.
Қолаверса, Имом Бухорий мажмуасидан Самарқандшаҳри марказигача мунтазам автобус қатнови ташкил этилса, ҳам хорижлик, ҳам маҳаллий зиёратчиларга қулай бўлади.
Меҳмонхоналардаги хизматлар халқаро даражага чиқарилиши керак. Чунки меҳмон биздан рози бўлиб кетса, албатта, яна қайтиб келади.
Туризм қишлоқлари – яширин хазина
Дарҳақиқат, вилоятимизда ташкил этилаётган туризмқишлоқлари, туристик марказлар биз учун мисли кўрилмаган имконият. Аммо улардан фойдаланиш даражамиз анча паст.
Сайёҳ Самарқандга келдими, у фақат Регистон билан чекланиб қолмасин. Қишлоқларни кўрсин, урф-одатларимиз билан танишсин, ҳунармандчиликмаҳсулотлари тайёрланиш жараёнларига бевосита гувоҳ бўлсин.
Тажрибамдан келиб чиқиб айтадиган бўлсам, аксарият ҳолларда хорижлик сайёҳлар халқимизнинг турмуш тарзи, миллий урф-одатлари ва қадриятларимизга қизиқади. Уларга бундай имкониятни яратиб беролсак, сайёҳларнинг Самарқандда қолиш кунлари узаяди. Бу эсақўшимча фойда, дегани. Яна, кўпроқ одам иш билан таъминланади, камбағаллик камаяди.
Қисқа қилиб айтганда, халққа яқин, замонавий ва маданий хизматларни жорий этиш вилоят тараққиётининг калитига айланади.
Мамаюнус Пардаев,
СамИСИ профессори, иқтисодиёт фанлари доктори.
Ирода Пардаева,
СамДЧТИ доценти.