Оқдарёда қайнота келинига доимий равишда руҳий тазйиқ ўтказиб келган
- 18.06.2020 13:45
- 1551
- Самарқанд
Самарқанд вилояти Оқдарё тумани, Янгиобод маҳалласида яшовчи фуқаро М.Ф.га турмуш ўртоғининг отаси - 1947 йилда туғилган Ю.Э. томонидан доимий равишда руҳий тазйиқ ўтказиб келинганлиги аниқланди.
Ушбу ҳолат ИИБ ҲПБ ходимлари томонидан ўрганилиб, профилактик ишлар олиб борилди. Суҳбат натижаси бўйича М.Ф.га Оқдарё тумани ИИБ ходимлари томонидан ҳимоя ордери берилиб, тегишли тартибда чекловлар қўйилди.
Тазйиқ ўтказган ҳамда ушбу тазйиқдан жабр кўрган фуқаролар билан ҳимоя ордери бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди, деб хабар берди Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати.
Теглар:
Оқдарё туман