Оқдарёдаги машина-трактор паркида ёнғин юз берди
- 07.04.2022 09:57
- 109
- Ҳодиса

Бугун, 7 апрель куни соат 05:56 да Оқдарё тумани "Наврўзʼʼ маҳалласи, Ўзбекистон кўчасида жойлашган "Агро сервис" машина-трактор паркида ёнғин содир бўлган.
Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабарига кўра, воқеа жойига 5 та ёнғин-қутқарув экипажилари жалб этилган. Ёнғинга соат 06:00 да етиб борилган ва соат 06:50 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида машина-трактор паркининг токарлик цехининг 150 кв.м. майдонда шифт, том ва ички қисмидаги дастгоҳлари ёниб, зарарланган.
Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Жонсиз ўрмон сири
- Кеча, 17:38
- Ўқинг, қизиқ!
Ўқитувчилар сиҳатгоҳларда дам оляптими?
- Кеча, 14:29
- Саломатлик
Умра мавсуми қачондан бошланади?
- Кеча, 13:36
- Хориж
Трамп "муҳим баёнот" билан чиқди
- Кеча, 10:41
- Хориж