Оқдарёда замонавий дам олиш маскани барпо этилмоқда
- 24.09.2020 14:00
- 681
- Самарқанд
Ички туризмни ривожлантириш мақсадида Самарқанд вилояти туманларида янги туристик йўналишлар ташкил этилмоқда.
Яқин кунларда Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманида дам олиш маскани ўз фаолиятини бошлайди. Истироҳат боғи ҳудудида бир қатор қўшимча хизмат турлари ташкил этилади. Жумладан, болалар учун аттракционлар, умумий овқатланиш шохобчалари, кутубхона, амфитеатр, чиройли фаввора ва бошқалар.
Ушбу лойиҳа аҳолининг бўш вақтларини мароқли ўтказишини ташкил этишга қаратилган.
Лойиҳанинг умумий қиймати қарийб 5 миллиард сўмни ташкил этиб, лойиҳани амалга ошириш натижасида 30 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.
Самарқанд вилояти туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати хабарига кўра, истироҳат боғининг очилиши жорий йилнинг декабрь ойига мўлжалланган.