Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Оқдарёдаги мактаб “Обод маҳалла” дастури асосида обод муассасага айланди

Оқдарё туманидаги 49-умумий ўрта таълим мактаби 1992 йил қурилиб фойдаланишга топширилган. Кейинги йилларда ушбу муассаса биноси эскириб, таъмирталаб аҳволга келиб қолганди.

Жорий йил “Обод маҳалла” дастури асосида мактабда ҳам кенг кўламли қурилиш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.

180 ўринли мактабнинг бунёдкорлик ишларига жами 536.2 миллион сўм маблағ сарфланди.

Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.